Дунёда

АҚШда илк марта чўчқа юраги инсонга трансплантация қилинди - ОАВ

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишХирурги во время операции
Хирурги во время операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2022
АҚШда чўчқа юраги одамга муваффақиятли трансплантация қилинди - New York Times.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқанинг юраги одамга муваффақиятли трансплантация қилинди, деб хабар қилди New York Times.

Бу чўчқа юрагини инсонга трансплантация қилиш бўйича биринчи муваффақиятли операция. Саккиз соатлик операция жума куни Балтиморда амалга оширилди ва Мериленд университети тиббиёт маркази жарроҳларининг сўзларига кўра, бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда - деб ёзилган газетада.

57 ёшли беморнинг ҳаётига хавф туғдирувчи юрак хасталиги бор. Гени ўзгартирилган чўчқадан орган кўчириб ўтказиш “органлари ишламай қолган юз минглаб беморларга умид бағишлайди”, дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала