COVID-19дан тузалгандан сўнг спортзалга бориш мумкинми?

© REUTERS / Ahmed YosriДевушка во время занятий в тренажерном зале в Саудовской Аравии
Девушка во время занятий в тренажерном зале в Саудовской Аравии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2022
Oбуна бўлиш
Шифокор Глашукова: COVID-19дан тузалгандан сўнг спорт билан шуғулланиш томирлар ва юрак учун зарарли.
Шифокор Алена Глушакова РИА Новостига коронавирусдан тузалиб чиққандан сўнг спорт билан шуғулланиш мумкин эмаслигининг сабабларини маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, COVID-19 фақат нафас йўлларинигина зарарлантириб қолмайди. Вируснинг тарқалиши тананинг деярли барча тўқималарида, шу жумладан қон томирларида мавжуд бўлган мембрана оқсили билан ўзаро таъсир қилиш орқали содир бўлади. Хусусан, COVID-19 қон томир деворларининг тонусини ошириши ёки иммунга қарши яллиғланиш жараёнини қўзғатиши мумкин.
Юрак-қон томир тизимининг асосий органи - юрак. Жисмоний зўриқишларда юрак уриши тезлиги ва қон томирлари деворидаги қон босими янада ошади.
Шу сабабли коронавирусдан тузалгандан сўнг дарҳол спорт билан шуғулланишни бошлаб юбориш ярамайди. “COVID-19 нинг ўзи миокардит, миокардит инфаркти, юрак ритмининг бузилиши ёки юрак етишмоқчилиги каби асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Коронавирусдан сўнг тромбоз хавфи 3-6 бараварга ошади. Коронавирус инфекцияси пайтида ва касаллик ўтиб кетгандан кейин ҳам қон томирлари ва юрак-қон томирлари кучли зўрайишда қолади. Шу сабабли органларни жисмоний машқлар билан зўриқишларни кучайтирмаслик керак, дейди мутахассис.
Янгиликлар лентаси
0