Жамият

Боғчаларда карантин чекловларига қатъий амал қилинади - вазирлик

© Sputnik / Варвара Гертье / Фотобанкка ўтишДетский сад
Детский сад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон МТМларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган карантин чекловларига қатъий амал қилинади.
ТОШКЕНТ, 12 янв - Sputnik. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади, деб хабар қилмоқда Мактабгача таълим муассасалар вазирлиги.
Вазирлик ўз тасарруфидаги давлат МТМларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонга коронавируснинг “Omicron” штамми кириб келганида сўнг эълон қилинган чекловларига қатъий амал қилиш талабини қўйди.
Хусусан республикадаги барча давлат МТМларида қуйидаги қоидалар ўрнатилади:
“Covid 19”пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар"га қатъий риоя этилади;
давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;
ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);
йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;
мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 7 январь куни Ўзбекистонга келган хорижий фуқарода биринчи "Omicron" штамми аниқланган эди. Ушбу муносабат билан ССВ карантин чекловига қатъий риоя қилиш, жамоат жойларида ниқобсиз юрмаслик, корхона ва олий ўқув муассасаларида тўлиқ эмлашни ташкил қилиш Хориждан Ўзекистонга келган фуқароларда 48 соатлик ПЗР тести бўлиши кераклигини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0