Спорт

Сречко Катанец коронавирусга чалинди

© Ассоциация футбола УзбекистанаСречко Катанец
Сречко Катанец - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ва футболчи Ҳожимат Эркиновда коронавирус аниқланди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец коронавирус юқтириб олди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Катанец Дубайдаги йиғинга Словениядан етиб келиши режалаштирилган эди. Бироқ бевосита кетиш олдидан коронавирусга топширган тести мусбат чиққан.
“Шу тариқа, словениялик мутахассис ўз юртида карантин ўташга мажбур бўлди. Умид қиламизки, карантин даври тугагач, мураббийимиз ўз соғлиғини тиклаган ҳолда терма жамоа бошқарувига қайтади”, - дейилган хабарда.
Унга қадар Катанецнинг ёрдамчи мураббийлари йиғиннинг бошланғич қисмида терма жамоани бошқариб туради.
Шунингдек, Дубайдаги йиғинга жалб қилинган миллий жамоа аъзоси футболчи Ҳожимат Эркиновда коронавирус аниқланган. У белгиланган тартибда жамоадан ажратилган ҳолга карантинда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йилдаги илк ўқув машғулот йиғинини ўтказиш учун 10 январь куни Дубайга жўнаб кетган эди.
Янгиликлар лентаси
0