Дунёда

“Иблисона” режалар: АҚШ ва НАТО қардош халқлар орасида уруш чиқармоқчи

© Sputnik / Владимир ТрефиловГосударственные флаги России и США
Государственные флаги России и США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
Польшанинг Mysl Polska нашри АҚШ ва НАТОнинг Россия ва Украина орасида тўлақонли уруш чиқариш тўғрисидаги режаларини "иблисиона" деб атади.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. АҚШ ва НАТО Россия хавфсизлиги кафолати тўғрисидаги музокараларни барбод қилиб, Москва ва Киев орасида тўлақонли уруш чиқармоқчи, деб ёзади Польшанинг Mysl Polska газетаси. РИА Новости хабарига асосан.
“Менинг фикримча ушбу музокаралардан ҳеч нарса чиқмайди, АҚШ ва уларнинг маҳсули НАТО можарони янада авж олдиришни истайди”, - деб ёзади мақола муаллифи.
Мақолада айтилишига кўра, Вашингтон Москвани урушга жалб қилмоқчи, лекин унда унинг ўзи иштирок этмайди.
“АҚШ ва НАТО ядровий урушни истамайди, ахир унда ғолиб бўлмайди. Уларга Украинада уруш керак ва унга Россияни жалб этиш керак”, - деб ёзади нашр.
Жанговар ҳаракатлар содир бўлган тақдирда АҚШ ва НАТО давлатлари фуқаролари зарар кўрмайди, лекин Польша бундан зарар кўриши мумкин.
Муаллиф шунингдек, Американинг бири бирига яқин ва ўхшаш бўлган икки халқни уриштиришга уринишини – иблисона режа деб атайди.
“Умумий диний, маданий ва этник илдизларга эга бўлган рус ва украин халқларини бир-бирига қарши қайраш, уларни бир-бирини ўлдиришга олиб келадиган катта уруш ташкил қилиш – бу дарҳақиқат иблисона режадир”, - деб ёзади муаллиф.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни Женевада Россия – НАТО кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Унда Россия томонидан таклиф қилинган “Россия хавфсизлик кафолатлари” шартномаси муҳокама қилинган эди.
Россия НАТОдан собиқ Иттифоқ республикалари ҳисобидан альянсни кенгайтирмасликни, Россия чегаралари яқинида зарба берувчи қуролларни жойлаштирмасликни, Европадан Америка ядровий қуролларини олиб чиқиш ташаббусини қўйган эди. Музокаралар бошланмасдан олдин Вашингтон шартноманинг айрим бўлимлари “қабул қилиб бўлмаслигини” маълум қилди.
Сўнгги бир неча ой ичида Ғарб ОАВларида Россия Украина чегараси яқинида қўшин тўплаётгани ва яқин вақт ичида Украинага бостириб киришни режалаштираётгани ҳақида ёлғон хабарлар чоп этиб келинмоқда. Кремль бўлса, Россия ўз қўшинларини мамлакат ичида у жойдан бу жойга кўчиришга ҳақли эканини ва бу ҳеч кимга хавф солмаётганини ва шу сабаб ҳеч кимни безовта қилмаслиги кераклигини айтиб ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала