Инсульт касаллигининг илк белгилари маълум қилинди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишНейрохирургическая операция в больнице им. Семашко в Симферополе
Нейрохирургическая операция в больнице им. Семашко в Симферополе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
Oбуна бўлиш
Америкалик олимлар инсульт касаллигининг илк белгиларини маълум қилди. Инсульт касаллиги мияни қон билан таъминланишининг ўткир бузилиши сабаб ҳозил бўлади.
Мия ҳужайралари кислород етишмаслиги билан бир неча дақиқаларда ҳалок бўлади, аммо агар аломатлар ўз вақтида аниқланса, беморга самарали ёрдам бериш мумкин.
Инсульт ўлим сабаби сифатида учинчи ўринда туради. Шу сабабли АҚШ касалликларни назорат ва профилактика қилиш маркази (CDC) мутахассислари Express интернет-нашрига ушбу қўрқинчли касалликнинг огоҳлантирувчи бешта белгилари ҳақида маълум қилган.
Белгилари
1.Тананинг бирор қисми увушиб қолиши
Кутилмаганда заифлик ёки увушишлар тананинг фақат бир томонида пайдо бўлади.
2. Гапириш ва идрок қилиш билан муаммолар, саросимага тушиш
3. Кўриш қобилияти билан муаммолар
Битта кўз ҳам, икки кўз ҳам бирдек зарар кўриши мумкин
4. Юришда муаммолар, мувозанат ва координация йўқолиши
5. Тўсатдан кучли бош оғриғи ва бош айланиши
Ушбу аломатлар кузатилганда зудлик билан тез ёрдамга мурожаат қилиши зарур.
“Инсультни даволашнинг энг самарали усуллари, агар касаллик биринчи аломатлардан кейин аниқланса ва уч-соат ичида ташхис қўйилса, ёрдам беради, дейди марказ мутахассислари.
Беморларга қон қуйқаларини парчалаш учун тромболитик препарат буюрилиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тромболитик препаратлар билан тезроқ даволанган беморлар ўз вақтида даволанмаганларга қараганда тузалиш учун имкониятлари кўпроқ бўлади ёки ногиронликни тиклаш ёки кам даражадаги ногиронликка учрашлари мумкин. Инсультни бошдан ўтказган беморларда касаллик қайталаниши эҳтимоли юқори. Беш йил ичида касал бўлган ҳар тўрт кишидан биттаси яна инсультни бошдан кечиради.
Инсультнинг асосий сабабларини бартараф этиш, биринчи навбатда, касаллик келиб чиқиш хавфини камайтириш учун муҳим. Бу ерда қон босимини меъёрлаштириш, “ёмон” холестерин миқдорини камайтириш ва қонда соғлом шакар даражасини сақлаб қолиш ёрдам беради. Ҳар бир бемор учун тикланиш даври индивидуалдир. Баъзилар бир неча ҳафта ичида уйларига қайтади, яна баъзи беморлар учун тузалиб кетишга эса йиллар талаб қилиши мумкин. Баъзи асоратлар фалаж ва хотира муаммоларини ўз ичига олиши мумкин. Нутқни тушуниш ва шакллантириш билан боғлиқ муаммолар ҳам қолиши мумкин.
“Баъзи иноснлар бутунлай тузалиб кетади, яна баъзилар эса узоқ муддатли ёки бир умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин”, дейди мутахассислар.

Касалликка чалиниш хавфини қандай камайтириш мумкин?

Агар сизда ёки яқин инсонингизда инсульт кузатилган бўлса, касалланиш хавфини камайтириш ҳақида жиддий ўйлаб кўриш керак. Парҳез касалликни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Нотўғри овқат инсультга чалиниш эҳтимолини кўпайтириши мумкин, чунки у қон босими ва холестерин ошишига сабаб бўлиши мумкин, дея аниқлик киритган Буюк Британия соғлиқни сақлаш миллий хизмати.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, яхши парҳез таркибида клетчаткага бой маҳсулотлар (масалан мева-сабзавотлар) бўлиши лозим. Шунингдек, тузли ва ёғли овқатларни кўп истеъмол қилишдан тийилиш лозим. Ҳафтада 15 дақиқадан кам бўлмаган спорт машқлари билан фойдаланиш ҳам яхши самара беради.
Янгиликлар лентаси
0