Видео

КХШТ тинчликпарвар кучлари объектларни Қозоғистон ҳарбийларига топширмоқда – видео

КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистондаги миссиясини якунлаб, ватанга қайтишга тайёргарлик кўрмоқда.
Улар қўриқлаган ижтимоий аҳамиятга эга объектларни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширмоқда, шунингдек, олиб келинган техникаларни ҳарбий-транспорт самолётларига юклаш учун тайёрламоқда.
Қозоғистонга ёрдам бериш учун Россия, Арманистон, Беларус, Қирғизистон ва Тожикистондан жами икки мингдан ортиқ тинчликпарвар аскар етиб келди.
Қозоғистон президентининг мурожаатидан сўнг уларни КХШТга жўнатиш қарори қабул қилинди. Қасим-Жомарт Тоқаев ташкилотга миннатдорчилик билдириб, кўрилган чоралар террорчиларга бас келишга ёрдам берганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала