КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистондан чиқиб кетишга тайёрланмоқда - видео

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишПродолжается переброска основных сил российских миротворцев ОДКБ в Казахстан
Продолжается переброска основных сил российских миротворцев ОДКБ в Казахстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
Oбуна бўлиш
Тинчликпарвар кучларининг биринчи гуруҳи доимий жойлашган жойига қайтиш мақсадида техника ва моддий воситаларни Россия Ҳаво-космик кучлари самолётларига юклаш учун тайёрлашни бошлади.
ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. КХШТ кучлари қўриқланаётган объектларни Қозоғистон куч ишлатар тизимларига топиширишни бошлади. Тинчликпарвар кучларининг биринчи гуруҳи мамлакатни тарк этишни бошлади, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
"КХШТ тинчликпарвар кучлари қўмондонлиги ва Қозоғистон Мудофа вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган режага асосан, тинчликпарвар кучлар томонидан қўриқланаётган ижтимоий муҳим объектларни Қозоғистон ҳуқуқни сақлаш органларига топшириш бошланди", - дейилган хабарда.
Тинчликпарвар кучларининг биринчи гуруҳи доимий жойлашган жойига қайтиш мақсадида техника ва моддий воситаларни Россия Ҳаво-космик кучлари самолётларига юклаш учун тайёрлашни бошлади.
Хабарда айтилишига кўра, КХШТ тинчликпарвар кучларини ўз мамлакатларига қайтариш Қозоғистон томони билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Қосим-Жомарт Тоқаев 11 январ куни парламент олдида чиқишида Қозоғистонда вазият барқарорлашганини ва КХШТ тинчликпарвар кучлари қисқа вақт ичида республика ҳудудидан олиб чиқилишини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0