Дунёда

Лондонда шаҳзода Чарлз суратларининг дунёдаги энг йирик кўргазмаси очилди

© REUTERS / POOL NewПринц Уэльский Чарльз
Принц Уэльский Чарльз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг тўнғич ўғли ва меросхўри Чарлз асосан манзара жанрида сурат чизган.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Лондонда Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг тўнғич ўғли ва меросхўри Уэлс шаҳзодаси Чарлзнинг энг йирик расмлар кўргазмаси очилди, деб хабар бермоқда шаҳзода фондининг сайти.
Экспозиция Лондоннинг Белгравия ҳудуди Челси казармасидаги Гаррисон кичик ибодатхонасида жойлашган. Унда Чарлзнинг акварель билан чизилган 79 та сурати мавжуд.
"Бу шаҳзоданинг тарихдаги энг йирик ва акварель бўёқларининг биринчи тўлиқ кўргазмаси", — дейилади фонд хабарида.
Кўргазмада асосан манзара жанридаги суратлар намойиш этилган. Масалан, Шотландия тоғлари ёки Танзания манзаралари. Ушбу Шарқий Африка мамлакати шаҳзода Чарлзнинг сурат чизиш учун севимли жойларидан бири ҳисобланади. Францияга бағишланган бўлимда асосан Прованс минтақаси саҳналари намойиш этилади.
"Мен расм чизиш билан шуғулландим, чунки фотографияларни унчалик қониқарли эмас деб ўйлаганман. Оддий қилиб айтганда, менда кўрганларимни акварель билан ифодалаш ва фотографияда етказиб бўлмайдиган “ички” туйғусини етказиш истаги бор эди”, - дейди шаҳзода Чарльз кўргазма очилиш маросимида
Уэлс шаҳзодаси камтарлик билан ўз эскизларини "буюк санъат" деб ҳисобламаслигини қўшимча қилган. Аксинча, бу фотоальбомнинг ўзига хос шакли дейди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала