Жамият

Ўзбек олимлари буғдойнинг янги навини яратишди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишПшеница
Пшеница - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Таъкидланишича, “Паҳлавон” нави камсувлик ва шўрга чидамли, занг касалликларига эса ўртача чидамли.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон Фанлар академияси (ЎФА) Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти олимлари юмшоқ буғдойнинг “Паҳлавон” навини яратишди.
Янги нав 2021 йилда Сирдарё вилояти Баёвут тумани уруғчилик фермер хўжаликларида кўпайтирилган. Гектарига ўртача 55 центнердан ҳосил олинган ва 280 тонна суперелита уруғи тайёрланган. Тайёрланган уруғлик элита уруғчилик хўжаликларида 2022 йил ҳосили учун экилган.
“Паҳлавон” нави камсувлик ва шўрга чидамли, занг касалликларига эса ўртача чидамли”, - дейилади Академия хабарида.
Бу навнинг бошқа навлардан фарқи шундаки, у маҳаллий шароитга мослашган, ўрта пишар ва ўрта бўйли (100-110см), ётиб қолишга чидамли, сомонининг юмшоқлиги.
Қора ва уруғсиз: Ўзбекистонда янги тарвуз нави етиштирилди
Қолаверса, сифатининг юқорилиги чорвачиликда ем-хашак сифатида фойдаланиш имкониятини беради.
Янгиликлар лентаси
0