Жамият

Ўзбекистон кўзи ожизлар тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Фотобанкка ўтишCпециализированная школа для слепых и слабовидящих детей
Cпециализированная школа для слепых и слабовидящих детей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
Мазкур шартнома 2013 йилнинг 27 июнь куни Марокашда қабул қилинган. Бугунги кунда кўзи ожиз одамлар дунёда 43 миллионни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
"Атроф-муҳит бизни ногирон қилиб қўйяпти" - кўзи ожизлар жамияти вакили
Мазкур шартнома 2013 йилнинг 27 июнь куни Марокашда қабул қилинган бўлиб, 2016 йилнинг 30 сентябрида кўчга кирган. Шартнома Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуки бўйича тизимнинг бир қисмидир.
Марокаш шартномасига қўшилиш гуманитар ва ижтимоий жиҳатларга эга бўлиб, шартноманинг имзоланиши кўриш қобилияти ва бошқа ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун мослаштирилган китоблар, журналлар ва бошқа босма материаллар ишлаб чиқарилишини кенгайтиради ва ижтимоий заиф гуруҳлар таълим олиши, маданий-маърифий ривожланиши учун қўшимча имкониятлар яратади.
Саида Мирзиёева кўзи ожиз инсон ҳаётининг ўн дақиқасини таъсирли тасвирлади
Бугунги кунда кўзи ожиз одамлар дунёда 43 миллионни ташкил этади. Ўзбекистонда эса кўриш имконияти чекланган 72 мингдан ортиқ одамлар яшайди. Уларнинг 52 минг нафарга яқини китобхон. Мамлакатда кўзи ожиз инсонлар учун мўлжалланган 138 та кутубхона мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала