Ўзбек-қозоқ чегарасида "омикрон" туфайли чекловлар жорий этилади

© © SputnikПограничный пункт, архивное фото
Пограничный пункт, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида “омикрон” штамми туфайли чекловлар жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Коронавируснинг “омикрон” штамми тарқалиши туфайли 15 январдан бошлаб икки давлат фуқаролари учун Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда чекловлар жорий этилади, деб хабар қилди РИА Новости Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосан.
“2022 йил 15 январдан икки давлат фуқароларининг Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтиши вақтинчалик тўхтатилади”, - дейилган хабарда.
Бу чоралар “омикрон” штамми тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилади.
Бу чекловлар авиапарвозлар билан келадиган, ўз ватанига қайтаётган фуқаролар, у ерда доимий яшовчи, ўқиш ёки даволаниш учун кетаётган икки давлат фуқароларига, халқаро юк ташишни амалга оширувчи ҳайдовчиларга, шунингдек, расмий делегациялар таркибидаги шахслар ва дипломатларга тааллуқли эмас.
Янгиликлар лентаси
0