Сиёсат

Президент Қуролли кучларнинг шаклланиши ва ислоҳ қилиниши ҳақида гапирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей “Темурбеклар мактаби” СГБ
Президент Шавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей “Темурбеклар мактаби” СГБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
2016 йилда Ўзбекистон Қуролли кучлари фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда, ҳарбий қурилишнинг барча йўналишлари бўйича муҳим қарорлар қабул қилинган.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти, Қуролли кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби хабар бермоқда.
Давлат раҳбари ушбу мажлис улуғ сана – Ўзбекистон Қуролли кучлари (ЎҚК) ташкил этилганининг 30 йиллиги арафасида ўтказилаётгани таъкидлаб, йиғилганларни, Қуролли кучлар сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийлар ва соҳа фахрийларини байрам билан самимий табриклади.
Президент мамлакат Қуролли кучларининг шаклланиши ва ислоҳ қилиниши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Албатта, Қуролли Кучларимизнинг шаклланиш жараёни дунёда ва минтақамизда мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият ҳукм сурган даврга тўғри келди. Ислоҳотларимиз натижасида мамлакатимиз хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир бўлган, ҳар томонлама замонавий қуролланган, қудратли армиямиз шаклланмоқда”, - деди Мирзиёев.

2016 йилда ҚК фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда, ҳарбий қурилишнинг барча йўналишлари бўйича муҳим қарорлар қабул қилинган. Ва беш йиллик истиқболга мўлжалланган, кечиктириб бўлмайдиган комплекс чоралар кўрилган..
АрМИ-2021: Ўзбекистон ўйинларни тарихий натижа билан якунлади
“Аниқ мақсадга қаратилган ана шундай ишлар натижасида, армиямиз қиёфаси ҳам, ҳарбий хизматнинг маъно-мазмуни ҳам тубдан ўзгармоқда. Қўшинларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлик даражаси кескин ошмоқда”, - деди давлат раҳбари.
Ўзбек армияси бир йилда қанчалик кучайди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала