Қайси маҳсулотларни супермаркетдан харид қилмаслик керак?

© Depositphotos.com / AnyaberkutМужчина с тележкой в супермаркете
Мужчина с тележкой в супермаркете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
Oбуна бўлиш
Нутрициолог Дробышеванинг таъкидлашича, товуқ гўшти, шарбатлар ва бўтқаларни супермаркетлардан харид қилиш мумкин эмас.
Супермаркетлардан харид қилинадиган маҳсулотларнинг барчаси ҳам саломатлик учун фойдали эмас. Яна қандай маҳсулотларни супермаркетлардан харид қилмаслик кераклиги ҳақида нутрициолог Анна Дробышева РИА Новостига маълум қилди.
Мутахассис биринчи навбатда пастеризацияланган сут ва рафинадланган ёғларга эътибор қаратишни таъкидлади.
“Пастеризация жараёни (яъни озиқ-овқат маҳсулотларини зарарли микроблардан сақлаш учун 100 градусдан юқори бўлмаган температурада қиздириш) сут оқсилини ўзгартиради, организмимиз уни танимагани учун ҳужум қилади. Айнан пастеризация туфайли 75% аҳоли лактозани ҳазм қилмайди. Рафинадланган ва дезодорацияланган (ёғнинг бадбўй ҳидини йўқотиш), бундай ёғлар кучли канцероген ҳисобланади. Ўз молекуляр структурасига кўра пластикни эслатади. Бундай маҳсулотларни истеъмол қилиш атеросклерозга олиб келади”, дея таъкидлайди мутахассис
Бундан ташқари шифокор шакарли йогурт таркибида клетчаткалар бўлмаган тез тайёрланадиган бўтқаларни харид қилмасликни ҳам тавсия қилди, чунки улар семириш ва диабетга олиб келиши мумкин.
“Шакарли йогуртлар. ЖССТ тавсиясига кўра, кунлик нормада 25 грамм шакар саломатлик учун безарар ҳисобланади. Шакарли йогуртда эса 19 грамм шакар бор. Бундай маҳсулотларни истеъмол қилиш ортиқча вазн ҳамда диабетга олиб келади. Тез тайёр бўладиган бўтқалар ёрмасида организмни зарарли моддалардан тозалайдиган клетчатка йўқ. Улар иштаҳани яхшилайди, органлар ва томирларга зарар келтиради ва тери қаришини тезлаштиради”.
“Товуқ гўшти. Товуқ гўшти арзон бўлиши учун ишлаб чиқарувчилар уларни гормонлар ва антибиотиклар билан боқади. Шунингдек, товуқ гўшти музлатилган ҳолатда ҳам тирик қолиши мумкин бўлган патоген микроорганизмлар учун қулай муҳит. Қадоқланган шарбатлар. Бундай маҳсулотларда табиий мевалар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Улар аслида бўёқлар, шакар ва консервантлар аралашмасидир”, дейди шифокор.
Янгиликлар лентаси
0