Ситуация в Казахстане на фоне протестов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2022
Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар
Ёқилғи нархи кўтарилиши сабаб бошланган намойишлари тартибсизликларга айланди. Фавқулодда ҳолат жорий этилди, ҳукумат истеъфога чиқарилди. Тоқаев воқеаларни ташқи тажовуз деб атади ва КХШТ ҳамкорларидан ёрдам сўради. Мингдан ортиқ киши жароҳатланди, 18 нафар кучишлатар тизим ходими ҳалок бўлди.

Қозоғистонда 38 нафар хорижлик мамлакатдан “депорт” қилинади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишСитуация в Казахстане на фоне протестов
Ситуация в Казахстане на фоне протестов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
Нур-Султондан 38 нафар хорижлик миграция қонунчилигини бузгани учун мамлакатдан чиқариб юборилади.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Нур-Султондан 38 нафар хорижлик миграция қонунчилигини бузгани учун мамлакатдан “депорт” қилинади, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
Фавқулодда ҳолат жорий этилганидан бери полиция 4,6 мингдан ортиқ ижарага олинган турар жой ва 420 та ётоқхонани текширди.
1300 тадан ортиқ миграция қонунчилигини бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Фавқулодда ҳолат тартибини бузганлик учун 318 киши жавобгарликка тортилди, улардан 30 нафари ҳибсга олинди.
Шунингдек, Қозоғистон чегарачилари Марказий Осиё республикаларидан келган 4 нафар фуқарони қўлга олди.
Олмаотадаги тартибсизликлар ва талончиликка алоқадор бўлиши мумкин бўлган жами 8 киши қўлга олинди, деб хабар бермоқда Миллий хавфсизлик қўмитаси.
Толдиқўрғон ИИБ департаментига ҳужум қилишда гумон қилинган 8 нафар киши полицияга топширилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала