Жамият

UzAirways 15 январдан Қозоғистон шаҳарларига парвозларни қайта тиклайди

© SputnikВ Ташкенте приземлился Boeing, совершивший первый прямой рейс из США
В Ташкенте приземлился Boeing, совершивший первый прямой рейс из США  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
Uzbekistan Airways Олмаота, Актобе, Оқтов шаҳарларига авиақатновларни йўлга қўйиши ҳақида эълон берди.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. 2022 йил 15 январдан бошлаб, Uzbekistan Airways Тошкент-Олмаота-Тошкент, Самарқанд-Олмаота-Самарқанд, Нукус-Актобе-Нукус, Урганч-Оқтов-Урганч, Нукус-Оқтов-Нукус, Урганч-Оқтов-Урганч, Нукус-Оқтов-Нукус йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўяди.
Эслатиб ўтамиз, 8 январдан 13 январгача режалаштирилган HY761/762/763/764 Тошкент-Олмаота-Тошкент, HY767/768 Самарқанд-Олмаота-Самарқанд, HY9729/9730 Нукус-Актобе-Нукус, HY9725/9726 Урганч-Оқтов-Урганч, HY9727/9728 Нукус-Оқтов-Нукус йўналишлари бўйича авиақатновлари етиб борадиган аэропортларнинг техник сабабларига кўра бекор қилинганди.

Қозоғистонга киришнинг янги қоидалари

15 январдан бошлаб хорижий давлатлардан келадиган барча йўловчилар, шу жумладан эмланганлар ҳам COVID-19 тести манфий бўлган маълумотномани тақдим этишлари лозим. Маълумотнома инглиз, рус ёки қозоқ тилларида бўлиши керак. 5 ёшгача бўлган болалар учун бу ҳужжат керак эмас.
ПЦР-маълумотнома бўлмаган йўловчилар учиш аэропортидан бортга қўйилмайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала