Жамият

Сексолог хиёнаткор эркакларнинг асосий белгисини айтди

© REUTERS / Matias BagliettoМужчина и женщина в медицинской маске танцуют танго в почти пустом ресторане в Буэнос-Айресе
Мужчина и женщина в медицинской маске танцуют танго в почти пустом ресторане в Буэнос-Айресе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2022
Шифокор-психотерапевт, сексолог Александр Полеев хиёнаткор эркакларнинг асосий белгиларини санаб ўтди.
Ўз ташқи кўриниши ва чиройига ҳаддан зиёд эътибор берадиган эркаклар бошқаларга қараганда хиёнат қилишга кўпроқ мойил бўлади. Бу ҳақда НСН’га берган интервьюсида шифокор-психотерапевт, сексолог Александр Полеев маълум қилди.
Унинг фикрига кўра, эркакларда гўзал бўлиб кўриниш хоҳиш ва хиёнат қилишга мойиллик ўртасидаги боғлиқлик мавжуд.
“Сартарошхоналарга тез-тез борадиганлар - бу ҳаддан зиёд ўзларига қарайдиган эркаклардир. Улар орасида, гўзаллик салонларига камдан-кам ташриф буюрувчиларга қараганда, жазмани бор эркакларнинг фоизи шубҳасиз юқори” – деб ҳисоблайди Полеев.
Айрим эркакларда соқол мўйларининг қаттиқлиги, уларда тестостерон юқорилиги туфайлидир, дея таъкидлайди эксперт.
“Эҳтимол, шунинг учун улар кўпроқ хиёнат қилиши мумкин”, - деб тахмин қилди у.
Полеев таъкидлашича, шунга ўхшаш тенденция кийим-кечак дўконларига тез-тез борадиган эркаклар орасида ҳам кузатилади
"Статистикага кўра, у ерга тез-тез борадиган эркакларда аёллари кўп бўлади", - дейди сексолог. Шунга бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур талаб қилади, чунки ўзига қараш истаги билан эҳтимол, эркак ўз севгилисига ёқишни хоҳлайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала