Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Афғонистонда ўзбеклар Толибонга* қарши норозилик намойишига чиқишди - видео

© REUTERS / West Asia News AgencyБоец "Талибана"* с винтовкой в парке развлечений в Кабуле
Боец Талибана* с винтовкой в парке развлечений в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2022
Толибон* томонидан маҳаллий ўзбек қўмондонини ҳибсга олингани учун Фарёб аҳолиси намойишга чиқди.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Мозори Шарифда Толибон* мудофаа вазири ўринбосари мулла Фазл бошчилигида Афғонистон ўзбекларининг кўзга кўринган вакили Маҳдум Аълам ҳибсга олинди, бу ҳақда собиқ вилоят губернатори Нақибулла Файқ хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, Маҳдум Аълам “Толибон*нинг Фарёбдаги биринчи одами” бўлган, Фарёб, Сари-Пул ва Жузжон вилоятларида жангарилар амалиётига қўмондонлик қилган – толибларнинг ҳудуддаги муваффақиятлари унинг номи билан боғлиқ.
Ҳозир Толибон* Маҳдум Аъламни ва толиблар томонида жанг қилган юзлаб ўзбекларни қамоққа ташлади.
Бу маълумотни Aamaj News нашрининг манбалари ҳам тасдиқлади. Ҳозир Фарёб вилояти маркази Маймен шаҳрида ҳарбий ҳолат жорий этилди - Маҳдум Аълам тарафдорлари кўчаларга чиқишди.
Намойишга чиққан ўзбеклар толиблар* пикапидан 12,7 мм Browning M2 пулемётини олиб ташлашди, жангаридан эса автоматни тортиб олишди.
Агар толиблар ўзбек қўмондони Маҳдум Аъламни кечгача озод қилмаса, Фарёб уларга бўйсунишни тўхтади. Намойишчилар бу талабини қўмондоннинг ишончли одамларидан бири Торкўғли Aamaj News нашрига маълум қилди.
“Фарёбда Толибон* байроғи абадий туширилади”, - деб огоҳлантирди у.
Майманда бугун ўзбеклар яна норозилик намойишига чиқишди.
“Толибон”*нинг пуштун бўлинмалари қуролсизланиб, Фарёб вилоятидан олиб чиқиб кетилгани айтилмоқда.
* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала