Инфографика

Ўзбекистон мудофаа доктринасининг 10та муҳим тамойили

Ўзбекистон нима учун ҳеч қачон НАТОга қўшилмайди? Ўзбекистон мудофаа доктринасининг энг муҳим тамойиллари нимадан иборат? Инфографикамизда танишинг.
Ўзбекистон ўз ўз миллий хавфсизлигини қандай таъминлаш мақсадида 1995 йилда қабул қилинган Ҳарбий доктрина ўрнига 2018 йилда Мудофаа доктринасини қабул қилган эди.
Ушбу муҳим қонуний ҳужжатда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим тамойиллари белгилаб қўйилган. Хусусан:
бошқа давлатларга қарши ҳарбий куч ишлатмаслик, ҳарбий тажовузнинг олдини олиш ва уни даф этиш ҳоллари бундан мустасно;
Қуролли кучларнинг хориждаги тинчлик ўрнатиш билан боғлиқ операцияларда ва ҳарбий можароларда иштирок этмаслиги;
бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, эҳтимол тутилган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар хавфсизлиги ҳисобига мустаҳкамлашга йўл қўйилмаслиги;
ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслик;
ядровий ва бошқа оммавий қирғин қуролини ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, тарқатиш ва жойлаштиришдан воз кечиш;
мудофаанинг етарли даражада бўлиши;
ўз ҳудудида чет эл ҳарбий базалари ва объектларининг жойлаштирилишига йўл қўймаслик;
ҳарбий қурилишнинг замонавий ҳарбий можаролар хусусиятига монанд бўлиши;
Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона тўғрисидаги шартнома принципларига содиқлик;
Батафсил инфографикамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала