Жамият

СамДУга Шароф Рашидов номи берилди

© Сайт СамГуСамаркандский Государственный университет
Самаркандский Государственный университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2022
СамДУни жиддий ўзгаришлар кутмоқда: университет қошида янги институтлар ҳамда Ургут филиали ташкил қилинади.
ТОШКЕНТ, 14 янв - Sputnik. Самарқанд Давлат Университетига Шароф Рашидов номи берилди. Бу ҳақида Ўзбекистон президентнинг 5847-сонли қарорида айтиб ўтилган.
Қарорда, шунингдек СамДУ трансформация қилиниши ва 2026 йилга қадар халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000таликка киритиш вазифаси ҳам қўйилган. Бунинг учун махсус офис ташкил қилинади, - дейилган ҳужжатда.
Шунингдек, Университет таркибида қуйидагилар ташкил этилди:
Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти: агрономия, биотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида кадрлар тайёрлайди;
Муҳандислик физикаси институти - муҳандислик, автоматика, мехатроника, робототехника, рақамли электроника, электротехника, машинасозлик, материалшунослик ва янги материаллар технологияси соҳаларида кадрлар тайёрловчи ;
Ургут филиали - педагогика, ахборот технологиялари ва ҳудудда кадрларга эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳаларда кадрлар тайёрлайди.
Эслатиб ўтамиз, илк бор СамДУга Шароф Рашидов номи бериш ҳақидаги ташаббусни президент 2021 йилнинг сентябрь ойида ушбу олийгоҳга ташрифи вақтида билдирган эди.
Шавкат Мирзиёев СамДУга Шароф Рашидов номини беришни таклиф қилди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала