Жамият

"Спутник V" билан эмланганланлар "омикрон"ни сезмай ўтказади - Гинцбург

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишДиректор ФГБУ "Национальный исследовательский центр эпидемиологии и микробиологии имени почетного академика Н.Ф.Гамалеи" Минздрава РФ (Москва) Александр Гинцбург
Директор ФГБУ Национальный исследовательский центр эпидемиологии и микробиологии имени почетного академика Н.Ф.Гамалеи Минздрава РФ (Москва) Александр Гинцбург  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2022
Спутник вакцинаси коронавируснинг янги "омикрон" штаммига қарши юқори самарадорликка эга - Гинцбург.
ТОШКЕНТ, 14 янв - Sputnik. "Спутник V" билан эмланганларда эмланганлар катта эҳтимол билан "омикрон" штамми билан касалланмайди, деди РИА Новостига Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург.
"Спутник билан эмланганлар, эҳтимол, Омикрон штамми келтириб чиқарадиган коронавирус билан касалланмайдилар ва касал бўлсалар ҳам сезмай ўтказиб юборадилар. Ўзим ҳам чет элдан қайтиб келиб, қон таҳлили топширганимданг сўнг, қонимда "омикрон"ни зарарсизлантирадиган антитаначалар борлигини билдим", - деди Гинцбург.
Олим айтишига кўра, қон таркибида вирусни нейтраллаштирувчи антитаначалар титри жуда юқори натижа кўрсатган.
"Яъни, менга вирус юққан, лекин ўзим буни сезмадим, чунки ҳеч қандай сиптомлари (шамоллаш, температура) йўқ эди. Мен "Спутник V" билан эмланганман", - дея таъкидлади Гинцбург.
Эслатиб ўтамиз, "Спутник V" дунёда коронавирусга қарши яратилган биринчи вакцина. У Россиянинг Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология маркази томонидан 2020 йилнинг август ойида рўйхатдан ўтказилган.
Бугунги кунда Россияда яна бир неча вакциналар яратилган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. Улар орасида Вектор маркази томонидан яратилган "ЭпиВакКорона", Чумаков номли марказ томонидан яратилган "КовиВак" ва шунингдек Гамалея маркази томонидан яратилган вакцина "Спутник Лайт" ва "Спутник М" вакциналари.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала