Жамият

Доктор Мясников эркаклар учун хавфли маҳсулотни айтди

© ТРК "Ямал - Регион"Кардиолог и телеведущий Александр Мясников
Кардиолог и телеведущий Александр Мясников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кунига 300 миллиграммдан ортиқ сут маҳсулотлари истеъмол қилиш эркакларда простата саратони ривожланишига олиб келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Шифокор ва телебошловчи Александр Мясников "Россия 1" телеканалида сут маҳсулотларини ортиқча истеъмол қилиш - эркаклар саломатлигига қандай таъсир қилиши ҳақида сўзлаб берди. РИА Новости хабарига асосан.
"Организмга сут ва сут маҳсулотлари билан кирадиган калцийнинг кўпайиши Д витаминининг камайишига олиб келади, - деб тушунтирди мутахассис. Унинг таъкидлашича, Д витамини даражасининг пасайиши гиперкалцемия пайдо бўлишининг олдини олиш учун содир бўлади, лекин шу билан бирга простата саратони ривожланишига сабаб бўлиши мумкин".
Мутахассиснинг сўзларига кўра, сут туфайли простата саратони ривожланиш хавфи ҳақида кўплаб илмий мақолалар мавжуд. Шу билан бирга, шифокор таъкидлаганидек, бугунги кунда ҳеч ким бу далилларни рад эта олмади, бу эса эркакларга кўпроқ эҳтиёткор бўлишга ва кунига 300 миллилитрдан кўп бўлмаган ичимликни истеъмол қилишга асос беради.
Янгиликлар лентаси
0