Колумнистлар

Ғарб ўз халқидан Россия билан музокараларнинг асл мавзусини яширди

© fragolerosseЗарубежная пресса
Зарубежная пресса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2022
“Демократик ва шаффоф” ғарб ОАВларидан дунёнинг ярмини алдаш бўйича мастер-класс. Бир талай мисоллар билан.
Ўтган ҳафтада Россия ва коллектив Ғарб Женева ва Брюсселда бир неча муҳим музокаралар ўтказди. Ушбу музокаралар бутун дунёнинг келажакдаги хавфсизлиги асоси бўлиши мумкин эди.
Лекин Россия ва Ғарб ОАВларида ушбу мавзуда чоп этилган мақолаларга назар солсак, мутлақ бошқача мавзуларга дуч келамиз: гуёки музокаралар бир жойда эмас турли паралел дунёларда олиб борилгандек ва томонлар умуман бир-бирни учратмагандек туюлади. Россия ва Ғарб вакиллари мутлақ бошқа-бошқа мавзуларда гаплашишган экан.
Эслатиб ўтамиз, ушбу маслаҳатлашувлар ғояси декабрь ойида Россия ташаббуси билан пайдо бўлган эди. (Буни Европа ОАВлари негадир умуман эсламайди)
Айнан Россия АҚШ ва НАТОга улар Россия чегараларига яқинлашиб келаётганидан хавотирда эканини ва буни давом эттиришга йўл қўймаслигини ва ушбу масалани музокаралар йўли билан ҳал қилишни ва “Россия хавфсизлиги кафолати” тўғрисидаги шартнома имзолашни таклиф қилган эди. Шу билан бирга Россия ўз талаблари қондирилмаган ҳолда қандай қадамлар қўйишини ҳам аниқ равшан айтиб ўтди. Лекин, негадир ушбу маълумотларнинг бирортаси ҳам Ғарб ОАВларида йўқ.
Ўтган ҳафтада чоп этилган АҚШ ва Европа нашрларини варақлаб чиқсангиз, Женева ва Брюсселдан кўплаб таҳлилий мақолаларни кўрасиз ва бир ғаройиб нарсани пайқашингиз мумкин: Россия Ғарб билан ўз ғавфсизлиги кафолатлари ҳақида музокаралар олиб бораётган вақтда, Ғарб, маълум бўлишича, паралелл реалликда Россия билан ... Украина ҳақида музокаралар олиб борган экан...
Яъни АҚШ ва Европа нашрлари ўз ўқувчиларига вазиятни қуйидагича тушунтирган: Москва кутилмаганда “Украина чегараси яқинида” 100 минг ҳарбий тўплади, бундан хавотирга тушган Вашингтон ва НАТО Россияни “Украина можароси” бўйича музокараларга чақирган.
Ғарб аҳолиси халқаро янгиликлардан гап қандайдир Украина ҳақида кетаётанини эшитган холос. Яъни гап айнан уларнинг ўзини хавфсизлиги ҳақида эканидан мутлақ бехабар. Қуйидаги сарлавҳаларни ўқиган киши бошқа қандай хулоса чиқариши мумкин:
The Times: "Москва АҚШинг Украина чегараларидан қўшинларини олиб кетиш тўғрисидаи чақириғини рад этди”; “Россия Украинага бостириб кирган тақдирда НАТО қўшин жўнатишни ваъда берди”;
Financial Times: "АҚШ ва Россия Украина можароси бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олишди".
The New York Times: "Россия ва НАТОнинг Украина можароси борасидаги келишувлардан сўнг қарама-қарши фикрлар сақланиб қолди".
CNN: "АҚШ музокаралардан сўнг Россия Украина можаросини сусайтириш бўича мажбуриятни олмаганини таъкидлади".
National Public Radio: "Украина можароси бўйича ютуққа эришилмади, Россия ва НАТО музокараларни давом эттиради".
The Wall Street Journal: "Россия ва НАТО Украина бўйича музокараларни қарама-қарши фикрларни енгиб ўта олмади".
The Guardian: " НАТО бошлиғи Украина борасида Россия билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг “можаро хавфи катта экани” ҳақида огоҳлантирди ".
Ҳа, бўлиб ўтган музокараларнинг барчаси “Украина можароси” ҳақида эканда... Уларни ўқиган одамга сўнгги ой давомида Россия Украинани ўз армияси билан бутунлай қуршаб олиб, ана мана дегунча бостириб кирар экан деб ўйлайди.
Ваҳоланки, музокараларнинг асосий мавзуси бўлган, Россия ташаббуси билан ишлаб чиқишган ва АҚШ билан НАТОга тақдим этилган “Россия хавфсизлик кафолатлари” шартномасида бир дона ҳам “Украина” сўзи йўқ.
Ғарб ушбу музокаралар мавзусини фақат Украина билан чеклашга ҳаракат қилмоқда, лекин Россия эмас. Ғарб ОАВлари ҳам ушбу музокаралар кимнинг ташабуси билан ташкил этилганини ҳам унутиб қўйишгандек кўринади.
Гоҳ-гоҳида эшитилиб қолаётган соғлом овозлар “Россия бечора Украина ҳудудига бостириб кирмоқчи” қабилида ёзилган мақолалар шов-шуви остида эшитилмай қолмоқда.
Шу билан бирга ҳеч бир ОАВ ёки таҳлилчи томонидан, АҚШ ва НАТОнинг хавфизлик ташабусларига рози бўлмаганидан сўнг Россиянинг жавоб қадамлари ҳақида бирор нарса ёзилмаган.
Ўз аудиториялари ва ўзларини ҳам Россининг тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларидан чеклаган ҳола Ғарб журналистлари Россиянинг эҳтимолий жавоб қадамлари ҳақида ҳам мутлақ унутиб қўйишди ва ушбу мавзуда ҳатто фикр юритиш имкониятидан ҳам маҳрум қилишди.
Ҳа, майли, демак Россиянинг жавоб қадами улар учун сюрприз бўла қолсин. Кейин бизнинг жавоб чораларимиз "қирралари" фақат Европа ёки Евроосиё билан чекланмай бошқа қатъаларда ҳам кўриниб қолса ҳайрон бўлиб юришмасин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала