Иқтисод

Ўтган йилда ЯИМ 7,4%га ошди – президент

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2022
Фаол ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш натижасида 2021 йилда Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулоти ўсиши кузатилди.
ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Ўзбекистонд ўтган йилда ЯИМ 7,4 %га ошди. Бу ҳақида президент ҳузурида бўлиб ўтган тадбиркорликни ривожлантиришга бағишланган мажлисда айтиб ўтилди.
Мажлисда Шавкат Мирзиёев фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди, - дейилган хабарда.
Шунингдек, вилоятларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.
Маълумот учун, ушбу ўсиш миқдори 2015 йилдан буён кузатилаётан энг юқори кўрсатгич бўлди. Хусусан, 2016 йилда ЯИМ 6,1%, 2017 - 4,5%, 2018 - 5,1%, 2019 - 5,5 %, 2020 - 0,6% ўсиш кузатилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби ташкилотлар Ўзбекистонда 2021 йилда ЯИМ ўсиши 7 % атрофида бўлишини башорат қилишган эди. Бунга Ўзбекистоннинг пандемияни нисбатан яхши ўтказгани ва 2020 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб иқтисодий фаолликни тиклай олгани сабаб қилиб кўрсатилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала