Ўзбекистон аэропортларида мажбурий экспресс-тест жорий этилмоқда

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишЭкспресс-тесты на COVID-19
Экспресс-тесты на COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2022
Oбуна бўлиш
"Омикрон" штамми билан касалланиш ҳолатлари ошиши туфайли Ўзбекистон аэропртларида мажбурий экспресс-тест жорий этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Ўзбекистон аэропортларида коронавирусни аниқлаш бўйича мажбурий тест жорий этилмоқда, деб хабар қилди Uzbekistan Airports.
15 январдан бошлаб, Давлат божхона қўмитаси ва Санитария-эпидемиология фаровонлиги хизмати билан биргаликда, Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортлари учиб келиш залларида экспресс-тест пунктлари ташкил этилади.

"Махсус комиссия қарори билан Ўзбекистонга келган барча йўловчилар аэропортларда мажбурий экспресс-тестдан ўтказилади. Тест Давлат божхона қўмитасининг Марказий лабораторияси томонидан амалга оширилади.

Бунинг учун барча аэропортларда махсус зоналар ажратилган, тензобаръерлар ўрнатилган, карталар бўйича тўловларни қабул қилиш учун терминаллар, нақд пул олиш учун банкоматлар ва валюта айирбошлаш шохобчалари мавжуд.
Тест нархи - 5 АҚШ доллари (МБ курси бўйича) миқдорида белгиланган. Талабалар учун, талаба чиптаси тақдим этилганда, 50% чегирма тақдим этилади. Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлганлар тестларни бепул топширишади. Икки ёшгача бўлган болалар ковид тестини топширмайдилар.
Тест натижаси тахминан 15 дақиқа ичида маълум бўлади. Бу вақт ичида йўловчи юкни олиш ва божхона назоратидан ўтиши мумкин. Терминалдан чиқиб кетаётганда штрих код сканердан ўтказилади ва йўловчи коронавирусни аниқлаш учун топширган экспресс-тест натижасини олади. Тест натижаси ижобий бўлса, йўловчи изоляцияга жўнатилади.
Маълумот учун, айни дамда авиакомпаниялар томонидан жорий этилган, ПЗР тестининг салбий натижаси 48 соатдан ортиқ бўлмаган маълумот тўғрисидаги қоида ҳали ҳам амалда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда "омикрон" штаммининг аниқланганлиги туфайли, республика Махсус комиссиясининг 11 январда бўлиб ўтган мажлисида мамлакатда карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Талаблар орасида Ўзбекистонга кириб келаётган йўловчилардан экспресс-тест олиш талаби ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0