Қозоғистон воқеаларида неча киши қурбон бўлди - янги рақамлар

© REUTERS / Pavel MikheyevЖенщина фотографирует здание, сожженное во время беспорядков в Алматы
Женщина фотографирует здание, сожженное во время беспорядков в Алматы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қозоғистондаги тартибсизликларда 225дан ортиқ одам қурбон бўлган. Бу дастлабки эълон қилинган рақамларга қараганда анча кўп.
ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Қозоғистонда бўлиб ўтган тартибсизликлар давомида жами 225 киши қурбон бўлган улардан 19 нафари - куч ишлатар тизими ходимлари, деб хабар қилди Бош прокуратура тергов хизмати раҳбари Серик Шалабаев.
"Моргларга жами 225 киши олиб келинди... улардан 19 нафари полиция ходимлари ва ҳарбийлар", - деди матбуот анжуманида прокуратура ходими.
Шалабаев шунингдек, бўлиб ўтга воқеаларда 4578 киши жабрланганини, улардан 4353 киши турли даражада жароҳатлар олганини, жумладан 3392 киши куч ишлатар тизими ходимлари эканини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 9 январь кун эълон қилинган дастлабки маълумотларда Қозоғистонда бўлиб ўтган тартибсизликларда жами 164 киши қурбон бўлгани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда янги йилдан сўнг оммавий норозилик намойишлари бошланган эди. Дастлаб мамлакат шимолида, Манғистау виялотида суюлтирилган газ нархи ошиши сабаб бошланган норозилик намойишлари кейинчалик Қозоғистон жанубий вилоятларда оммавий тартибсизлик, босқинчилик ва террорчиликка ҳаракатига айланиб кетди.
Қуролланган тўдалар йирик шаҳар марказлари, маъмурият бинолари, телеканалларни эгаллаб олишди, полиция ва ҳарбийларга ҳужумлар уюштиришди. Магазинларга босқинчилик қилинди. Бунга жавобан Қозоғистон президенти 19 январга қадар мамлкатда фавқулодда вазият жорий этди ва КХШТ аъзоларидан ёрдам сўради. Қозоғистонга Россия, Беларусь, Қирғизистон, Арманистон ва Тожикистондан КХШТ тинчликпарвар кучлари вақтинча киритилди.
Янгиликлар лентаси
0