Видео

Россия тинчликпарвар кучлари 10та самолётда Ивановога қайтди - видео

Россия тинчликпарвар кучларининг энг сўнгги самолёт келиб қўнганидан сўнг тантанали тадбир бўлиб ўтади ва қўшинлар доимий жойлашув жойига қайтарилади.
ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Россиянинг КХШТ тинчликпарвар кучлари таркибида иштирок этган ҳарбий десант бўлинмалари 10та самолётда Иваново вилоятига қайтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.
“КХШТ тинчликпарвар кучлари таркибида иштирок этган барча Россия ҳарбийлари Қозоғистондан 10та самолётда Иваново вилоятидаги “Северный” аэродромига қайтиб келди”, - дейилган хабарда.
Бундан бир неча соат олдин Россия ҲККнинг яна икки самолёти Москва вилоятидаи Чкаловский аэродромига қўнган эди.
Маълумот учун, Қозоғистонда тинчликпарвар операцияси амалга ошириш учун, Россия ҳарбий ҳаво кучлари 15та Ил-76 ва 3та Ан-124 самолётларидан фойдаланган эди.
Хабарда айтилишига кўра, энг сўнгги самолёт келиб қўнганидан сўнг, бўлиб ўтган операцияга бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтади ва тинчликпарвар кучлар ўзларининг доимий жойлашув жойига қайтарилади.
Владимир Путин тинчликпарвар кучларининг Қозоғистондаги фаолиятини юқори баҳолаган эди. “Тез, уюшган ва самарали” деб баҳо берган эди Россия президенти.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда янги йил байрамидан сўнг суюлтирилган газ нархи ошишига қарши оммавий норозиликлар бошланган эди. Дастлаб мамлакат шимоли ғарбида бошланган тинч намойишлар мамлакат жанубида оммавий тартибсизликларга айланиб кетган эди. Намойишчилар сиёсий талаблар қўйиш, ҳукумат биноларига ўт қўйиш ва магазинларни талон-тарож қилишни бошлаганидан сўнг, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев КХШТдан тинчликпарварлик ёрдами сўраган эди.
Қозоғистонда, вазият изига тушганидан, қонуний тартиб ўрнатилганидан сўнг Тоқаев КХШТ тинчликпарвар кучлари қисқа вақт ичида республика ҳудудидан олиб чиқилишини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала