Жамият

Андижондаги туғуруқхонада 12 туп дарахт кесиб ташланди — фото

© Фото: Госкомэкология УзбекистанаВ перинатальном центре Андижана вырублено 12 деревьев
В перинатальном центре Андижана вырублено 12 деревьев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Экология қўмитаси суриштрув ўтказмоқда ва айбдорлар тегишли жазони олишади.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти перенатал марказида 12 туп дарахт кесиб ташлангани ҳақида хабар тарқалди.
© Фото: Госкомэкология УзбекистанаВ перинатальном центре Андижана вырублено 12 деревьев
В перинатальном центре Андижана вырублено 12 деревьев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
В перинатальном центре Андижана вырублено 12 деревьев
Вилоят ҳокимлиги бу хабар муносабат билдириб, марказда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини таъкидлаган.
Қурилиш лойиҳасига кўра, ҳозирги кунда ҳудудда 180 дан ортиқ манзарали дарахт ва кўчатлар экиш ишлари амалга оширилмоқда. Таъкидланишича, ҳеч ким дарахтларни кесиб ташлаш тўғрисидаги буйруқ бермаган.
“Юқорида келтирилган ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олинди. Ҳудудда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдорларга қонуний жазо чоралари кўрилиши ва бу ҳақида батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз”, — дейилади ҳокимлик хабарида.
© Фото: Госкомэкология УзбекистанаВ перинатальном центре Андижана вырублено 12 деревьев
В перинатальном центре Андижана вырублено 12 деревьев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
В перинатальном центре Андижана вырублено 12 деревьев
Экология қўмитаси дастлабки суриштирув натижаларига кўра, перинатал маркази ҳудудида 12 туп элдор қарағайи дарахтлари мораторий талабларига зид равишда ноқонуний кесиб ташланганини маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхати”га элдор қарағайи (Pinus eldarica) жуда чиройли манзарали дарахт сифатида киритилган.
© Фото: Госкомэкология УзбекистанаВ перинатальном центре Андижана вырублено 12 деревьев
В перинатальном центре Андижана вырублено 12 деревьев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
В перинатальном центре Андижана вырублено 12 деревьев
Ўрганишлар давомида кесилган дарахтларнинг диаметр ўлчамлари 12 см дан 40 см гача эканлиги, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш натижасида ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилган.
“Мазкур қурилиш объекти Давлат инвестиция дастурига киритилган бўлиб, ташкилот раҳбарияти томонидан унинг ҳудудидаги дарахтларни кесишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинган. Лекин ушбу мурожаат натижасини кутмасдан қонунга зид равишда ўзбошимчалик билан бугун тунда ушбу мудҳиш ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилган”, - дейилган хабарда.
Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади.
Президент фармони билан 2021 йил 30 декабрдан дарахт кесишга мораторий муддатсиз даврга узайтирилган. Уни бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори беш бараварга оширилган.
Янгиликлар лентаси
0