Жамият

Мактабларда қишки таътил 1 мартгача узайтирилгани рад этилди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Фотобанкка ўтишПодготовка школы к новому учебному году
Подготовка школы к новому учебному году  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ХТВ: ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишки таътил 1 мартга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабар ёлғон эканлигини маълум қиламиз.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида қишки таътил 1 мартгача узайтирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Халқ таълим вазирлиги (ХТВ) матбуот хизмати бу хабарларни рад этди.
“Айни вақтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишки таътил 1 мартга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабар ёлғон эканлигини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.
Вазирлик ўқувчиларнинг қишки таътил фақат 24 январга қадар узайтирилганини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, ўқувчилар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланган эди. Таътил 2022 йилнинг 10 январигача давом этиши керак эди. Кейинроқ таътил муддатини 24 январгача узайтиришга қарор қилинди.

Мавзуга оид:

Мактабларда қишки таътил узайтирилди
Таътил узайтирилгани ўқитувчиларнинг маошига таъсир қиладими
Қишки таътил узайтирилгани ёзги таътил вақтига таъсир кўрсатмайди – ХТВ
Таътилдан қайтадиган талабалар учун янги авиақатновлар йўлга қўйилади
Янгиликлар лентаси
0