Жамият

Марям Тиллаева илк бор бобоси Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилди – фото

© Пресс-служба президента УзбекистанаМавзолей Ислама Каримова
Мавзолей Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ислом Каримовнинг набиралари Самарқандга келиб, унинг қабрига гул қўйишди.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаева Самарқандга сафари чоғида бобосининг қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram’даги саҳифасида ёзди.
Марям бобосининг қабрини илк бор зиёрат қилаётганини, буни анчадан бери ният қилганини ёзган.
“Анчадан буён Самарқандга келиб, бобомни кўришни хоҳлардим. У энг меҳрибон бобо эди ва ҳозир унинг ўрни менга жуда ҳам билиняпти. Бу сафар мен учун кўп нарсани англатади, чунки бир неча кундан кейин бобомнинг туғилган куни бўлиши керак”, - дея ёзган у.
Марям бобосининг қабрини холаваччаси Гулнора Каримованинг қизи Имон билан биргаликда зиёрат қилган.
Марям Тиллаева Ислом Каримовнинг кичик қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг қизи. Марям бир неча йиллардан буён Америкада яшаб келади.
Янгиликлар лентаси
0