Спорт

Қиличбоз Зайнаб Дайибекова Жаҳон кубоги учун курашади

© AP Photo / Hassan AmmarФехтовальщица из Узбекистана Зайнаб Дайибекова
Фехтовальщица из Узбекистана Зайнаб Дайибекова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Рейтинги юқори бўлгани учун ўзбекистонлик спортчи Тбилисидаги мусобақаларнинг 1/64 финал босқичидан ўз иштирокини бошламоқда.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги турнири бошланди. Аёллар дастурида ўзбекистонлик Зайнаб Дайибекова медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, юқори рейтинги (22 )сабаб ўзбекистонлик спортчи 1/64 финал босқичидан баҳсларга қўшилмоқда.
1/32 финалга йўл олиш учун Дайибекова франциялик Амалия Эмини (43) мағлубиятга учратиши керак.
Зайнаб бу рақибаси устидан ғалаба қозонса, япониялик Норика Тамура (11) ҳамда италиялик Элиза Пассаро (54) баҳси ғолиби билан тўқнаш келади.
Янгиликлар лентаси
0