Ҳодисалар

Самарқандда “Жиҳодчилар” ва “Ҳизб ут-Таҳрир”* тарғибчилари қўлга олинди

© Depositphotos / Alexander RathsМолодой человек в наручниках
Молодой человек в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Иштихонлик эркак "Ҳизб ут-Таҳрир"* экстремистик оқимнинг Қирғизистондаги раҳнамоси билан алоқада бўлиб келган.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Самарқанд вилоятида "Ҳизб ут-Таҳрир"* ва "Жиҳодчилар"* экстремистик оқимларининг ғояларини тарғиб қилган шахслар ушланди.
Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда ички ишлар идоралари ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўтказилган. Иштихонлик 34 ёшли Р.М. "Ҳизб ут-Таҳрир"* экстремистик оқимнинг Қирғизистондаги раҳнамоси билан алоқада бўлгани аниқланган.
“Туркистон ислом ҳаракати”* аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди
Қайд этилишича, Р.М. унинг кўрсатмаси билан ташкилот ғояларини интернет орқали тарғиб қилган ва ишга алоқадор ашёвий далиллар холислар иштирокида олиб қўйилган.
Шу билан бирга, Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида яшовчи 32 ёшли Б.Ж. ҳамда ургутлик 36 ёшли Х.С. "Жиҳодчилар"* оқими раҳнамоларининг экстремистик мазмундаги материалларини ижтимоий тармоқда виртуал дўстларига тарқатиб келгани аниқланиб, қўлга олинди.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Россияда “жиҳод” ғояларини тарғиб қилишда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
* Тақиқланган ташкилотлар
Янгиликлар лентаси
0