Жамият

Бир кунда Тошкентга учиб келган 67 кишида коронавирус аниқланди – ССВ

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишТестирование на коронавирус
Тестирование на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
15 январь куни Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган 151 кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Шу йил 15 январь куни Тошкент шаҳрига учиб келган 3 801 киши коронавирусга тест топширган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Уларнинг барчасида манфий ПЗР тести бўлганлигига қарамасдан 67 нафарида мусбат натижа аниқланган”, - дейилган хабарда.
Мамлакатдаги барча чегара пунктлари орқали шу куни 15 041 нафар фуқаро ўтган. Улардан 151 нафарининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан.
Касаллик аниқланган фуқаролар ҳолатига кўра уй шароитида ёки шифохонада даволанишга йўналтирилди. Уй шароитида даволаниши керак бўлгани учун ҳар бир фуқарога аэропортнинг ўзида бепул 4 хилдаги дори-дармон берилмоқда.
ССВ хабарида ёзилишича, ПЗР тест топширган инсонларда ҳам вирус аниқланмоқда. Бу эса касаллик янада “айёрлашиб”, яширин кўринишга кириб бораётганидан далолат.
“Бундай ҳолатда юртимизга кириб келувчи ҳар бир фуқарони коронавирусга экспресс-антиген тест топширтириб қабул қилиш энг тўғри йўлдир”, - дейилади хабарда.
Вазирлик мамлакат аэропортларида белгиланган экспресс тест нархи (5 доллар) дунё кўрсаткичларига нисбатан энг арзон нархлардан эканини билдирган.
Ўзбекистон аэропортларида мажбурий экспресс-тест жорий этилмоқда
Шунингдек, тест топшириш жараёнида талабалик гувоҳномасини тақдим этган талабаларга 50 фоиз чегирма берилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар учун тестлар бепул. 2 ёшгача бўлган болалардан тест олинмайди. Бу тадбирлардан мақсад аҳолининг саломатлигини сақлаш ишларини самарали ташкил этишдир.
Таъкидланишича, вақтинча жорий этилган бу тартиб коронавирус юқтириб олганларни зудлик билан аниқлаш, даволаш ва инфекция тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.
Тошкентда 12 та махсус COVID поликлиникалар ишга тушди
“Шунинг учун, юртдошларимиздан мазкур чора-тадбирларни тўғри қабул қилиб, ўз фуқаролик бурчини англаб, мамлакатимиз ҳудудида коронавирус пандемиясининг янги тўлқини кўтарилмаслиги учун шахсан ҳисса қўшишларини сўраб қоламиз”, - дея хулоса қилган вазирлик.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида коронавирусга тест топширишда фуқароларнинг норозилиги акс этган видео тарқалган эди.
Ўзбек-тожик чегарасида “омикрон” сабаб назорат кучайтирилмоқда
Янгиликлар лентаси
0