Жамият

Велосипед ва 100 млн сўм: пиёда юрганларни рағбатлантиришнинг янги тизими жорий қилинмоқда

Ходьба  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўмдан бериш тўхтатилди. Унинг ўрнига лотерияли ютуқ ўйналади.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. “Соғлом турмуш тарзи” (www.1hls.uz) платформасида кунига 10 минг қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришнинг янги тизими жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Платформа фойдаланувчиларини янада кўпроқ рағбатлантиш мақсадида ҳар ҳафта битта 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ва мингта велосипед ўйналади.
Шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида жамоатчилик фаоллари, IT-мутахассислари, журналист ва блогерлардан иборат Жамоатчилик назорати кенгаши ташкил этилади ҳамда барча жараёнлар устидан қатъий назорат олиб борилади.
Кўп пиёда юрганларга пул энди кимнинг ҳисобидан тўлаб берилади?
Янги рағбатлантириш тизими ишга тушгани муносабати билан 2022 йил 16 январдан бошлаб кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўм бериш тўхтатилади.
Лекин 15 январгача 1hls.uz платформасида 10 минг қадам юрган барча фуқароларга пуллар тўлиқ тўлаб берилиши айтилмоқда.
Кўп пиёда юрганларга 43,5 миллиард сўм тўлаб берилди
Янгиликлар лентаси
0