Хусусий тиббиёт муассасаларига қатор солиқ имтиёзлари берилди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишСтудентка на занятии в медицинском университете
Студентка на занятии в медицинском университете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
Oбуна бўлиш
Санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, жисмоний тарбия ва спортга доир хизматларни реализация қилиш айланма солиқ солишдан озод этилган.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасаларига қатор солиқ имтиёзлари жорий қилинди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
2021 йил 29 декабрда Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун билан тиббиёт муассасалари тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилган.
Тиббий хизматлар жумласига тиббий ёрдам ва санитария хизмати кўрсатишга доир ташхис қўйиш, профилактика ва даволаш бўйича хизматлар, стоматологик, шу жумладан, тишларни протезлаш бўйича хизматлар кириши белгиланган. Санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, жисмоний тарбия ва спортга доир хизматларни реализация қилиш айланма солиқ солишдан озод этилган.
Санаторий-курорт ва соғломлаштириш хизматлари жумласига санаторийлар, шифохоналар, профилакторийлар, курортлар, пансионатлар, дам олиш уйлари ва зоналари, болалар дам олиш оромгоҳлари кириши белгиланган.
Тегишли лицензия асосида тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар бўйича, хусусан:
тиббий ёрдам хизматлари ва санитария хизматлари кўрсатиш;
ташхис қўйиш;
профилактика ва даволаш хизматлари;
стоматологик хизматлар;
тиш протезларини ўрнатиш хизматлари бўйича (бундан косметология хизматлари мустасно) фойда солиғига 0 фоиз ставка қўлланилиши белгиланган.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш объектлари эгаллаган ерлар (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари банд қилган ерлар мустасно) солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киради.
CCВ арказий аппарати ходимларининг 40 % ўз вазифасидан озод этилди
Янгиликлар лентаси
0