Сиёсат

Андижон вилоятида янги прокурор иш бошлади

© Фото: хокимият Андижанской областиСирожиддин Эшкувватов
Сирожиддин Эшкувватов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Вилоят ҳокимлигидаги йиғилишда вилоят прокурори лавозимига тайинланган Сирожиддин Эшқувватов жамоатчиликка таништирилди.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Андижон вилояти прокурори лавозимига Сирожиддин Эшқувватов тайинланди. Бош прокурор тегишли буйруққа имзо чекди.
Эшқувватов 1980 йилда Жиззах вилоятида таваллуд топган. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини ва 2009 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.
У 2011 - 2014 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратураси прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Фарғона вилоятига янги прокурор тайинланди
Тайинловга қадар Эшқувватов Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Янгиликлар лентаси
0