Дунёда

Австралия “Спутник V” билан эмланганларнинг мамлакатга киришига рухсат берди

© AFP 2022 / KIRILL KUDRYAVTSEVРоссийская вакцина "Sputnik V"
Российская вакцина Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Энди Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланган чет элликлар Австралияга киришлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Австралия ҳукумати коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланган чет элликларнинг мамлакатга киришига ижозат берди.Бу ҳамда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

“Агар Дори воситалари бошқармаси (TGA) томонидан маъқулланган ёки тан олинган вакцина, жумладан <...> Гамалея илмий-тадқиқот марказининг “Спутник V” препарати билан эмланган бўлсангиз, сиз Австралияга сафар қилиш учун тўлиқ эмланган ҳисобланасиз”, - дейилган хабарда.

Россия вакцинаси тан олиш тўғрисидаги қарор миллий фармацевтика тартибга солувчиси тавсияси асосида қабул қилинган.
"Спутник V" билан эмланганланлар "омикрон"ни сезмай ўтказади - Гинцбург
Олинган маълумотлар кўра, “Спутник V” иккита дозаси коронавирусга қарши 89 фоиздан кам бўлмаган самарадорлиги тасдиқланган. Вакцина 98-100 фоиз касалликнинг оғир оқибатлари ва ўлимга қарши самарали.
Янгиликлар лентаси
0