Дарига Назарбоева маош тўланмайдиган таътилга чиқди

© Sputnik/Владислав ВодневДарига Назарбаева
Дарига Назарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Дарига Назарбоева шу ой охирига қадар маош тўланмайдиган таътилда бўлади.
Дарига Назарбоева шу ой охирига қадар маош тўланмайдиган таътилга чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
"Дарига Назарбоева коронавирус инфекциясидан кейин реабилитация туфайли январ ойи охиригача маош тўланмайдиган таътилда бўлади”, - деди депутат Назарбоеванинг ёрдамчиси Sputnik Қозоғистон мухбирига.
Ўтган ҳафтада Қозоғистон биринчи президентининг тўнғич қизи - депутат Дарига Назарбоева касаллиги туфайли парламент ялпи мажлисида қатнашмагани ҳақида хабар қилинганди.
Дарига Назарбоева биринчи марта парламент ялпи мажлисларини ўтказиб юбормаяпти. У 11 январ куни президент янги бош вазир исмини эълон қилган парламент мажлисида (онлайн) қатнашмади.
5 январ куни ҳам парламент йиғилишида ҳам кўриниш бермади.
Назарбоева еттинчи чақириқ Мажилисда Иқтисодий ислоҳотлар ва минтақавий ривожланиш қўмитаси аъзоси лавозимида ишлайди.
Қўмита раҳбари Алберт Рау Sputnik Қозоғистон мухбири билан суҳбатда Дарига Назарбоева меҳнат интизомини бузмаслиги ва фақат узрли сабабларга кўра ишда эмаслигини маълум қилганди.
Янгиликлар лентаси
0