Жамият

Ҳафта охирида Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво кириб келади

© Sputnik / Ilya Naymushin / Фотобанкка ўтишЖенщина с зонтом на улице во время ливня в Красноярске
Женщина с зонтом на улице во время ливня в Красноярске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, шимолда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради, бундай ҳолат Эрон ҳудудларидан иссиқ ва жуда нам ҳаво массалари кириб келиши билан боғлиқдир, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, шимолда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ, баъзи жойларда ҳаво очиқ бўлганда +12... даража илиққача, шимолда кечаси -3...-8 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ , +2 даража илиқ атрофида бўлади.
Республика бўйича 19 январь куни эрталабга ёмғир жадаллиги пасая бошлайди, лекин кундуз куни совуқ фронт ўтишида айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши кузатилади. Республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси -3 даража совуқ +2 даража илиққача, кундузи +5...+8 даража илиққача пасаяди.
20 январь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кечаси -3 даража совуқ +2 даража илиқ, кундузи +7...+10 даража илиқ бўлган қуруқ ва бироз булутли об-ҳаво кутилмоқда.
21 январь куни мамлакат ҳудудига Каспий денгизидан бироз нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, шимолда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +0...+5 даража илиқ, баъзи жойларда -2 даража совуққача, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
18-19 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
18-19 январда республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади. 18-19 январда қор кўчиши хавфи бор.
Янгиликлар лентаси
0