Жамият

IT танлови ғолиби бўлган самарқандлик ўқувчи эски ноутбук билан тақдирланди – видео

© Depositphotos / DimaberkutРуки над клавиатурой
Руки над клавиатурой  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
8-синф ўқувчиси Сардор Саттаров танловнинг ҳам туман, ҳам вилоят босқичида "Full-Stack web дастурчиси" йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллаган.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида ўтказилган "1 миллион дастурчи" IT танлови вилоят босқичида биринчи ўринни олган ўқувчига аввал ишлатилган, эски ноутбук совға қилингани айтилган видео тарқалди.
Нуробод туманидаги 41-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Сардор Саттаров ўзи танловнинг ҳам туман, ҳам вилоят босқичида "Full-Stack web дастурчиси" йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллаб ғолиб бўлгани, лекин унга аввал ишлатилган эски ноутбук совға қилинганини айтган.
Ўзбекистон регионларида IT-техникумлар фаолияти йўлга қўйилади
У намойиш этган ноутбукнинг орқа томонидан "2-м. А.Абдумуродова" деган ёзувлар туширилган. Ўқувчи буни 2-мактабга тегишли ноутбук дея тушунтирган. Ноутбукка ўрнатилган дастурлар ҳам ўчирилмаган. У ердаги Telegram мессенжерини ишга туширган ўқувчи ноутбукни аввал Шерзод Жўрақулов деган инсон (ўқитувчи) ишлатганини аниқлаган.
Шунингдек, 1-ўринни эгаллагани ўқувчига 3-даражали диплом берилган.
Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати бу ҳолатга муносабат билдирди.
Таъкидланишича, 6 январь куни Нуробод туманидаги умумтаълим мактабларининг 7-11-синф ўқувчилари ўртасида “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси асосида “IT-TANLOV”нинг туман босқичи бўлиб ўтган.
Унда 41-мактаб 8-синф ўқувчиси С.Саттаров фахрли биринчи ўринни олиб, туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда “Realme C11” телефони билан тақдирланган.
Ўзбекистонда IT соҳаси бўйича 100 мингга яқин мутахассис тайёрланади
Мазкур ҳолат юзасидан ҳокимлик томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумотлар берилади.
Янгиликлар лентаси
0