Қайси вилоятда доимий аҳоли энг кўп

© Sputnik / Рамиз БахтияровПразднование Дня Государственного флага в Ташкенте
Празднование Дня Государственного флага в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2022
Oбуна бўлиш
Фақат Сирдарё вилоятида аҳоли сони 1 миллиондан кам. Қолган ҳудудларда бир миллиондан тўрт миллионгача.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ҳудудларининг 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра доимий аҳолиси сонини маълум қилди.
Ҳудудлар кесимида аҳоли қуйидагича тақсимланган:
Самарқанд вилояти – 4 миллион 312 минг 99 киши;
Фарғона вилояти – 3 миллион 896 минг 393 киши;
Қашқадарё вилояти – 3 миллион 408 минг 313 киши;
Андижон вилояти – 3 миллион 253 минг 501 киши;
Тошкент вилояти – 2 миллион 941 минг 620 киши;
Наманган вилояти – 2 миллион 931 минг 66 киши;
Тошкент шаҳри – 2 миллион 860 минг 511 киши;
Сурхондарё вилояти – 2 миллион 743 минг 196 киши;
Бухоро вилояти – 1 миллион 976 минг 866 киши;
Қорақалпоғистон – 1 миллион 948 минг 496 киши;
Хоразм вилояти – 1 миллион 924 минг 167 киши;
Жиззах вилояти – 1 миллион 443 минг 380 киши;
Навоий вилояти – 1 миллион 338 минг 69 киши;
Сирдарё вилояти – 878 минг 599 киши.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 35,2 миллион кишини ташкил этган. Шундан 17,5 миллион нафари аёллар, 17,7 миллион нафари эркаклар.
Ўзбекистонда Янги - 2022 йилнинг биринчи суткасида 2316 нафар чақалоқ дунёга келган эди. Бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич.
Янгиликлар лентаси
0