Дунёда

Қирғизистонда Давлат божхона хизмати раиси ҳибсга олинди

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишСледственный изолятор, архивное фото
Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қирғизистонда Давлат божхона хизмати раиси Адилет Кубаничбеков қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари Давлат божхона хизмати раиси Адилет Кубаничбековни ҳибсга олди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
У коррупцияда гумон қилинмоқда.
Тергов иши жараёнида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари божхона хизмати органларида йирик коррупцияга оид маълумотларни олишга муваффақ бўлди, бунда божхона тизими раҳбарияти ва таркибий тузилма раҳбарлари ҳам алоқадорлиги маълум бўлди.
Товарларни олиб кириш билан шуғулланувчи хусусий компаниялар манфаатларини ўз фойдаси учун ҳимоя қилиш, уларга имтиёзли шартларни тақдим этиш ва тизимли равишда пора олиш эвазига товарларни божхона назоратидан яшириш ҳолатларига йўл қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0