Тошкентдаги омборхонада ёнғин юз берди

© Pixabay / Ronald PlettОгонь
Огонь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар Олмазор тумани Уста ширин кўчасида жойлашаган омборхонада ёнғин юз берди.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 17 январ куни соат 10:49да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Уста ширин кўчасида жойлашаган омборхонада ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушди.
Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:54 да етиб бориб, ёнғин соат 11:24 да қуршаб олинди ва соат 11:54 да бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида омборхонанинг тахминан 350 кв.м. майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0