Ҳодисалар

Фарғонада уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улардан иккиси ҳарбийлар

© Sputnik / Табылды КадырбековРука человека
Рука человека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Истиқлол маҳалласида яшовчи икки киши ва шу хонадонга меҳмонга келган бир киши ис газидан вафот этган.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Фарғона шаҳрида уч киши ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу шаҳар ҳокимининг мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш ва оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги қарорида айтилган.
Маълум қилинишича, 14 январь куни соат 13:00 ларда шаҳарнинг Истиқлол маҳалласида яшовчи икки киши ва шу хонадонга меҳмонга келган бир нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб борилган. Тез тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан, улар шифохонада вафот этган.
Ис газидан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида фуқаролар ис газидан заҳарланган деб гумон қилинмоқда. Бахтсиз ҳодиса сабабларини махсус ишчи гуруҳ ўрганмоқда.
Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлик киритишича, ис газидан вафот этганларнинг икки нафари ҳарбий хизматчилар.
Фарғона ҳарбий прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0