Иқтисод

Жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади

© Фото: пресс-секретарь ЦБ УзбекистанаНовые банкноты в 50 тысяч сумов и 100 тысяч сумов
Новые банкноты в 50 тысяч сумов и 100 тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. 2022 йил 1 апрелдан Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади. Бу президент имзолаган “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда белгилаб қўйилмоқда.
Қарорга мувофиқ, 1 апрелдан:
Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;
норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;
резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.
Мазкур тартиб 2024 йил 31 декабргача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қатор акциядорлик жамиятлари акциялари биржа орқали сотувга қўйилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0