Колумнистлар

Кариб инқирози 2.0: Америка ҳарбийлари нимадан қўрқишмоқда?

© AFP 2022 / Hoang Dinh Nam Американские солдаты в Афганистане
Американские солдаты в Афганистане  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Журналистлар ва экспертлар Вашингтонга қандай қилиб обрўйини сақлаб қолган ҳолда “чиройли таслим бўлиш” йўлларини ўргатишмоқда. Батафсил мақоламизда танишинг.
АмерикаОАВлари ҳалигаяа Украин ҳақидаги хабарлар билан тўлиб-тошиб ётибди. Россия ва АҚШнинг Женевада бўлиб ўтган музокараларига ҳам улар ушбу мавзуни тиқиштиришга ҳаракат қилишди. 90, 100, 120 минг Россия ҳарбийблари Украинани ҳар томондан қуршаб олга-у ана мана дегунча “уруш бошлаши” мумкин. .. Шундан сўнг Россияга “жавоб беришнинг 18та сценарийсини” тузишади, 30 минг курьер, хуллас ғала-ғовур билан ҳаммаёқ тўлган.
АҚШ аҳолисига агар Россия билан бирор ҳарбий можаро содир бўлса, бу қаердадир узоқ-узоқларда минглаб километрлар нарида Юкрейн деган мамлакат ёнида содир бўлади. Ушбу давлат бир ўзи Москвалик зўравонларга қарши курашмоқда, америкаликлар эса унга яхши ниятлар ва “жавелин”лар юбориб турибди...
Айтмоқчи, Хитой билан ҳарбий қарама-қаршилик ҳам айнан шундай етказилмоқда. Бундай тўқнашув, содир бўлган тақдирда қаердадир жуда узоқда содир бўлади, АҚШга эса мутлақ яқинлашмайди. Узоқ-узоқлардаги яна бир уруш.
Асли эса, уруш АҚШ ҳудудига келиши мумкин. Уларнинг мудофаасида тешиклар жуда кўп. Ҳақиқий демократик давлатда бу яхшигина муҳокама қилинадиган мавзу бўлиши керак – ҳозир айнан вақти. Лекин янгиликларда бундай мавзу йўқ. Ушбу камчилликлар фақат мудофаа вазирлигидаги ҳарбийлар томонидан муҳокама қилинмоқда. Кенг жамоатчилик эса Голливуднинг забардаст америка денгиз пиёдалари ҳақидаги эртакларини томоша қилмоқда... Уларда одатда ким душман? Руслар, хитойликлар, эронликлар ва ўзга сайёраликлармиди.
Америкалик ҳарбийлар эса Россиянинг энг янги қуролларидан жиддий хавотирда. Жамоатчилигимизнинг айрим вакиллари учун гипертовушли қурол “Путин мультиги”. АҚШ Мудофаа вазирлиги эса улардан жиддий хавотирда. Улар бундай қуролдан ҳимоя йўқ деб ҳисоблашади.
“АҚШнинг ракеталарга қарши фаол мудофаа тизими можарода устун келишга ёрдам бера олмайди. Чунки рақибнинг ракеталар ассортименти улкан, бизнинг мудофаа воситаларимиз эса – чекланган. Шу сабаб АҚШ соҳани ривожлантириши, сармоя киритиши керак ва ҳо казо”, - дейилган ракеталардан ҳимоя тизими ҳисоботида.
Россияни Оқ уйнинг асосий хавфи деганда, айнан шуларни назарда тутган эди ўтган йили Шимолий қўмондонлик бошлиғи Глен Ванхерк.
“Улар 20 йил олдин мутлақ мавжуд бўлмаган қуролларни яратишди... Бу радарларга кўринмайдиган қанотли ракеталар, бизникидан ортда қолмайдиган, шовқинсиз ҳаракатланувчи сув ости кемалари ва бошқалар”, - деган эди у.
Келинг ўша Венесуэлани олайлик. Россия дипломати Сергей Рябков ушбу мамлакатда Россия қуролли кучлари пайдо бўлиши мумкинлигини айтганда америкалик дипломатлар кулиб қўйишди. Ваҳоланки 2018 йилда Россиянинг Ту-160 стратегик бомбардимончилари Венесуэлада пайдо бўлганида америкаликларнинг ҳеч бири кулмаган эди. Самолётлар айнан АҚШнинг Николас Мадурони қулатиш бўйча навбатдани уринишидан сўнг пайдо бўлган эди.
АҚШ Мудофаа вазирлигининг бош таҳлилий муассасаси— Rand Corporation — таҳлилчилари ўшанда ғамгин хулосага келишган эди. Уларнинг фикрига кўра, Венесуэла Россия билан ҳарбий-техник ҳамкрликни давом эттирган тақдирда АҚШ ушбу давлатга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмаслигини тан олишган эди.
Россиянинг ушбу давлатга қурол жойлаштирган тақдирда Венесуэлани санкциялар билан бўғиб ташалаш мумкин эди, лекин бу шундоқ ҳам камбағал ва санкциялар остига кўмилган давлат. У ерда ядровий қурол жойлаштирилсачи? Бунга қандай жавоб бериш керак? Мисол учун россиянинг ядровий каллаклар билан қуролланган атом сув ости кемаси Венесуэла қирғоқлари яқинида лангар ташласа-чи? Бунда АҚШ ҳукуматининг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Шу билан тамом.
Бизнинг Куба билан ҳарбий-техник ҳамкорлигимизни тиклашимиз ҳам америкалик ҳамкорлар учун жуда оғриқли бўлиши мумкин. Америкаликлар бу мавзуда гапиришни яхши кўришмаса-да, Кариб хотираси уларнинг хотирасига узоқ муддатли жароҳат етказган.
Икки йил олдин Британиянинг The Spectator нашри АҚШни Россия, Куба ва Венесуэла иттифоқи ҳақидаги огоҳлантирган эди. Мақолада “ушбу давлатлар шу вақтга қадар ўз уйида АҚШ устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлиб келишгани” ҳақида айтилган.
Америка ҳарбийлари хавотирлари рўйхатида эса биз Петров ва Боширов ҳақидаги анекдотларни ёки бошқа русофоб сафсаталарни кўрмаймиз. Чунки уларда хавотир учун жиддий сабаблар бор. Яқиндагина Rand Corporation АҚШ ядровий триадаси қай аҳволда экани ҳақидаги ҳисобот билан бизни хурсанд қилди. Қисқа қилиб айтганда у ерда ҳамма нарса ачинарли аҳволда.
Россия шошилинч равишда ўз Қуролли кучларини модернизация қилган вақтда, АҚШ “совуқ уруш” ғалабаси гулчамбарида хотиржам ухлаётган эди. Оқибатда эса уларнинг ярим аср олдин ишлаб чиқарилган "минитменлари" (бомба) деярли “ўлик” аҳволда. Уларнинг амал қилиш муддати аллақачон тугаган, ракеталар ҳам барча инфратузилма ҳам жуда эскирган. Бугунги кунда ишчилар 2-3 жуфт ускуна олиб юришади ўзлари билан, бири бўлсмаса бошқаси ишлаб қолар деган умидда.
Ушбу ҳолат Байден маъмурияти нима сабабдан Россия билан стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномани лом-мим демай узайтирганини изоҳлайди.
АҚШда сақлаш муддати тугаган “минитмен”лар ўрнига янги баллистик ракеталар яратиш тўғрисидаги ғоялар бир неча бор пайдо бўлган эди. Ҳозир уларни 2030-2036 йилларда ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Лекин Америка мудофаа тизимини янгилашда давлат раҳбариятидаги қарама-қаршиликлар кучли халал бермоқда. Янги КБРлар борасида ҳам катта тортишувлар бўлиб ўтмоқда. Етакчи нуқтаи назарлардан бири – ракета учиришнинг ер ести жойлашув тизимлари умуман керак эмас. АҚШ бомбардимончи самолётлар ва сув ости кемалари билан чекланса кифоя.
Лекин у ерда ҳам ҳамма нарса “винтаж”га айланиб бўлган. "Огайо" туркумидаги сув ости кемаларини “Коламбия” билан алмаштириш режаси 2031 йилда амалга оширилиши керак. B-52H бомбардимиончи самолётлар эса илк бор конвейердан 1962 йилда чиққан эди. Улар ҳозир фақат “қарилик эффектини” намойиш қилиши мумкин. Унинг кичик укаси B-2ни ҳам аламаштириш вақти келган.
Биз америкалик ҳамкорлар каби, уларнинг давлатини “Юқори Вольта” деб атамаймиз. Кучли рақибни бундай деб ҳақоратлаш – ахмоқлик ва қўполлик. Лекин бир савол бериш мумкин: Хўш ана шундай аслаҳалар билан АҚШ армияси янгиланган ва энг замонавий қуролларга эга бўлган Россия ва Хитойга қарши қандай курашмоқчи? противостоять России и Китаю с их модерновыми армиями и суперсовременными вооружениями?
Ғарбда ушбу реалликни тушуниш секин-аста амалга ошмоқда. Журналистлар ва экспертлар Вашингтонга қандай қилиб обрўйини сақлаб қолган ҳолда “чиройли таслим бўлиш” йўлларини ўргатишмоқда.
Кутилмаганда ҳеч ким ҳеч қачон Украина ва Грузияни НАТОга қабул қилишни режалаштирмагани маълум бўлди. Нима деяпсиз? Уларнинг бизга нима кераги бор? Бугунги Америка ташқи сиёсати – Одесса бозорини эслатади.
Қабул қилишга беш қадам олганда АҚШ тезда орқсини ўгириб олди. Биз бизга Европада ракеталар жойлаштирмаслик ҳамда Грузия ва Украинани ҳам қўшиб берамиз. Лекин буни ҳазил деб эълон қиламиз, вассалларимизга ҳам шундай деймиз. Умуман бизга уларнинг керак йўқ, олаверинг, бемалол.
Демак яна икки қадам қолибди. Дастлаб АҚШ Мудофаа муассасалари ҳисоботини ўқиш ва депрессияга тушиш. Кейин эса – Россия таклиф қилган барча шарт
Янгиликлар лентаси
0