Жамият

Коронавирусга чалинган болани уй шароитида қандай даволаш керак

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишКоронавирус
Коронавирус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ёш болаларда коронавирус, одатда, енгил кечади, лекин нафас етишмовчилиги ёки чуқур йўталиш кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш керак.
ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Коронавирусга чалинган болалар уй шароитида қандай даволаш кераклиги ҳақида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Абдуманнон Абдуқаюмов тавсиялари.
Коронавируснинг янги штамми болаларда одатда қандай кечади:
асосан тана ҳароратининг кўтарилиши,
томоқ оғриғи, бурун оқиши, йўтал, бош оғриғи кузатилади;
таъм ва ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши деярли кузатилмайди,
баъзи ҳолларда турли тошмалар ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Бунда, тана ҳарорати бир ёшгача бўлган болаларда 38,0, бир ёшдан ошган ўғил-қизларда эса 38,5 даражадан ошмагунча, ҳеч қандай дори воситалари бериш тавсия этилмайди.
Айниқса, антибиотиклар вирусли инфекцияларда умуман натижа бермайди.
️Тана ҳарорати юқоридаги ўлчовлардан ошганда, ибупрофен ёки парацетамол ичириш тавсия этилади.
Кичик ёшли болаларга иситма туширувчи свечаларни ҳам қўлласа бўлади.
Уй шароитида коронавирусга чалинган болаларга:
3 кунгача ҳар соатда оз-оздан суюқлик ичирилади;
дармондориларга бой таом ва маҳсулотлар берилади;
ўз вақтида ва меъёрида ухлаши ҳамда совқотиб қолмаслиги чоралари кўрилади;
турли витаминлар истеъмол қилинади.
Агар болаларда касаллик давомида : нафас етишмовчилиги, ҳансираш, лабларнинг четлари кўкариши, ҳолсизлик, чуқур йўтал белгилари пайдо бўлса, оилавий шифокор ёки маҳаллий педиатр билан маслаҳатлашган ҳолда беморнинг стационар тарзда даволаниши масаласи кўриб чиқилиши керак.
Шу ўринда фарзандларига COVID-19 ташхиси қўйилган ота-оналардан ортиқча хавотир ва саросимага берилмай, шифокор тавсияларига амал қилишларини сўраймиз, дейилган ССВ хабарида.
Янгиликлар лентаси
0