“Малика” савдо мажмуаси, “Пойтахт” бизнес маркази ва “Белдирсой” оромгоҳи сотилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваГорнолыжный комплекс "Бельдерсай Оромгохи"
Горнолыжный комплекс Бельдерсай Оромгохи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Oбуна бўлиш
"Малика" савдо мажмуаси 125 млрд сўмга, "Пойтахт" бизнес маркази 164 млрд сўмга, "Белдирсой" оромгоҳи канат йўли билан бирга 107 млрд сўмга сотилди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. "Пойтахт" бизнес мажмуаси, "Малика" савдо мажмуаси ва "Белдирсой” оромгоҳи хусусийлаштириш доирасида сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Пойтахт" бизнес мажмуасини “Quadro IH DMCC” харид қилган БАА компанияси у учун 164 миллиард сўм тўлаши ва таъмирлаш-тиклаш ишлари учун камида 6 миллион доллар сармоя киритиши керак.
125 миллиард сўмтаклиф қилган “Premium Prime Service” МЧЖ "Малика"га эга чиққан. Бундан ташқари, янги хўжайинлар таъмирлаш-тиклаш ишларига 100 миллиард сўм сармоя киритишади ва 250 та янги иш ўринлари яратишади.
Йирик давлат активлари савдога чиқарилди
"Ulkan Mulk" МЧЖ эса 107 миллиард сўмга “Белдирсой” дам олиш масканини (канат йўли билан бирга) сотиб олган. Бошқа шартлар "Чорвоқ" туристик зонаси дирекция билан келишилади.
Харидорларга дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя қилиш мажбурияти юклатилган.
Бундан ташқари, "No'kis vinozavodi" АЖнинг 51% улуши "Qarataw sawda bazasi" МЧЖга 17,5 млрд сўм харид қиймати ҳамда 3,4 млн долла инвестиция киритиш шарти билан сотилган.
Янгиликлар лентаси
0