Ўзбекистонда “Лочин” дронларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди – видео

© AFP 2023 / GEORGES GOBETДрон в виде птицы
Дрон в виде птицы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Oбуна бўлиш
Улар разведка қилиш, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажаради.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистонда “Лочин” учувчисиз учиш қурилмаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Улар Учувчисиз авиация мажмуаларини илмий-ишлаб чиқариш марказида ишлаб чиқарилмоқда, деб хабар бермоқда Мудофаа саноати матбуот хизмати.
Таъкидланишича, миллий лойиҳа Марказий Осиёда илк бор Ўзбекистонда ўзлаштирилган ва йўлга қўйилган.
Миллий бренд остида ишлаб чиқилган самолёт ва квадрокоптер туридаги “Лочин” учувчисиз учиш қурилмалар бир қанча мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган.
Хусусан, улар разведка қилиш, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажариш билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги, нефть ва газ, ўрмон хўжалиги, темир йўллар, геология, қидирув соҳаларида картография, топогеодезия, экинларни дефолиация қилиш, қўриқхоналарни, йўлларни, ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳим объектларни кузатиб бориш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини беради.
Янгиликлар лентаси
0