Жамият

Ўзбекистонликлар учун БААга киришда янги чекловлар ўрнатилди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Фотобанкка ўтишГорода мира. Дубай
Города мира. Дубай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Энди ўзбекистонликлар Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетишдан 48 соат аввал олинган ПЗР тестнинг манфий натижасини тақдим этишлари керак.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) мамлакатга кириш ниятида бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига 17 январдан янги чекловлар қўйди.
“Uzbekistan Airways” хабарига кўра, энди ушбу икки мамлакат фуқаролари БААга жўнаб кетишдан 48 соат аввал олинган ПЗР тестнинг манфий натижасини тақдим этиши керак.
Ўзбек-тожик чегарасида “омикрон” сабаб назорат кучайтирилмоқда
Бундан ташқари, Дубай ва Шаржага етиб келгандан сўнг, аэропортда ПЗР тест топшириш керак. Йўловчи тест натижасини олмагунига қадар ўзини изоляция қилиши талаб этилади.
Ўзбек-қозоқ чегарасида "омикрон" туфайли чекловлар жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0